Филиппинда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 120 кишидан ошди
Филиппинда «Усмон» тропик турғунлиги оқибатида юз берган кучли ёмғир ва кўчкилар туфайли ҳалок бўлганлар сони 122 кишига етди. Бу ҳақда Rappler портали Хатарларни камайтириш ва табиий офатларни бошқариш бўйича миллий кенгашга (NDRRMC) асосан хабар бермоқда.
Аввалроқ, 85 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Идора томонидан чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, яна 28 нафар инсон бедарак йўқолган деб кўрилмоқда, тахминан 60 киши жароҳат олди. Ҳаммаси бўлиб табиий офат 75 мингдан зиёд одамга таъсир кўрсатди, улардан 30 мингдан ортиғи эвакуация учун марказларда жойлашган. Баъзи туманларда 3 ва 4 январь кунлари таълим муассасаларида машғулотлар бекор қилинди.
Тропик турғунлик 30 декабрда Филиппинни тарк этди. Жанубий Камаринес провинцияси табиий офатдан энг кўп жабр кўрди, у ерда кучли ёмғирлар кўчки келтириб чиқарди.