Жаҳон | 00:25 / 03.01.2019
9417
1 дақиқада ўқилади
Голландиялик фазогир коинотдан қутқарув хизматига қўнғироқ қилгани ҳақида сўзлаб берди
Голландиялик фазогир Андре Кейперс Халқаро коинот станциясидан туриб тасодифан АҚШ қутқарув хизматига қўнғироқ қилгани ҳақидаги воқеани гапириб берди. Бу ҳақда Newsweek журнали хабар берди.
Фазогирнинг айтишича, у бир куни Хьюстондаги Жонсон номидаги космик марказ билан боғланмоқчи бўлганида вазнсизлик оқибатида 9011 рақами ўрнига 911 рақамини териб юборган.
Эртаси куни у нима учун қутқарув хизматига қўнғироқ қилгани ҳақида сўралган электрон хат олган. Аниқланишича, қутқарувчилар қўнғироқдан кейин Ер ва станция ўртасида алоқа қилиш қурилмалари жойлашган хонани текшириш учун келишган. “Мен улар хабар олиш учун олдимга кўтарилмаганларидан хафа ҳам бўлганман”, деб ҳазиллашган Кейперс.