Спорт | 17:02 / 03.01.2019
17628
4 дақиқада ўқилади

Қирол юбилейи: Шумахер - 50 ёшда

Фото: Mark Thompson/Getty Images

«Формула-1»нинг бошқа кўплаб юлдузлари каби, афсонавий пойгачи Михаэль Шумахер ҳам қачонлардир картинг чемпионатларида иштирок этишдан ўз фаолиятини бошлаган. Бироқ, камдан-кам картингчилар «Формула-1»нинг етти карра ғолибига айланади. Шумахер «Беннетон» таркибида иккита чемпионликни қўлга киритди, сўнг «Феррари»га ўтиб, бу жамоада 13 йил қолиб кетди. Шу вақт мобайнида у Италия жамоасини Конструкторлар кубогидаги ғалабага олиб келди ҳамда шахсий ҳисобда бешта ғалаба келтирди.

2006 йилда германиялик фаолиятини якунлашга қарор қилди, сабаби энди мотивация топишда қийналар ва нисбатан ёш рақобатчилар билан курашиш тобора мураккаблашиб борарди. Бироқ, 2009 йилда «Мерседес» жамоаси уни пойгаларга қайтишга таклиф этди. Шумахер уч йиллик шартнома имзолади ва охиригача ишлади, лекин катта танаффусдан кейин жиддий ютуққа эриша олмади: фақат бир марта муваффақият қозонди. 2012 йилда пойгачи спортни якуний тарзда тарк этди. Кўп ўтмай у билан фожиа юз берди: 2013 йил 29 декабрь куни, тоғ чанғисида учиш пайтида у трассадан ташқарига чиқиб кетди ва боши билан қояга бориб урилди. Ўлимдан уни фақат шлем қутқариб қолди, бош кийими иккига бўлиниб кетганди.

Шумахер қон қуйилиш билан кечган жуда оғир бош мия жароҳатини олди, икки марта жарроҳлик амалиётидан ўтказилди, бир неча ой кома ҳолатида бўлди. Швейцариядаги ўз уйида бир неча йил давомида спортчи тикланмоқда. ОАВ маълумотига кўра, Михаэль ҳозирда тўшакка михланмаган ва ўпкага сунъий тарзда ҳаво юбориш эҳтиёжи йўқ. Бироқ, бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. 3 январь куни афсонавий пилот 50 ёшга кирди.

Михаэль Шумахер ўз Ferrari’сининг орқа ойнасига қарамоқда, Монако, 2003 йил
Фото: Pascal Deschamps/Reuters
Михаэль Шумахер Италия Гран-присидаги ғалабани нишонлаяпти, 2006 йил 10 сентябрь
Фото: Giampiero Sposito/Reuters
Михаэль «Формула-1»даги фаолияти бошида
Фото: GERHARD GRADWOHL/AP
Шумахернинг фаолиятида ёқимсиз ҳодисалар юз берган. Суратда - Сингапур Гран-присида Жак-Эрик Верн билан тўқнашув
Фото: Reuters
Михаэль санъат дунёсига ҳеч қачон бегона бўлмаган. Суратда - актёр Сильвестр Сталлоне билан
Фото: ERCOLE COLOMBO/AP
Михаэль Шумахер ва қўшиқчи Эрос Рамазотти, 2007 йилCaption
Фото: Daniel Maure/AP
Михаэль Шумахер ва модель Кейт Мосс 52-Канн кинофестивалининг
ёпилиш маросимида
Фото: Lionel Cironneau/AP
Михаэль Шумахер, 2010 йил
Фото: Alessandro Garofalo/Reuters
Михаэль футболни жуда яхши кўрган. Суратда - боксчи Генри Маске, теннисчи Борис Беккер ва
Михаэль Шумахер ўртоқлик учрашуви вақтида
Фото: AP
Шумахер финиш чизиғини кесиб ўтмоқда
Фото: CHRISTOF STACHE/AP
Шумахер «Феррари»даги иштироки пайтида энг катта муваффақиятларга
эришган
Фото: ECKEHARD SCHULZ/AP
Михаэль Шумахер ва англиялик автопойгачи, 1996 йилда Формула-1
синфидаги жаҳон чемпиони Деймон Хилл
Фото: Stefano Rellandini/AP
Михаэль Шумахер Сан-Марино Гран-присида 66-поул-позишнни қўлга киритганини нишонлаяпти
Фото: LUCA BRUNO/AP
Ва тоғ чанғиси. Афсуски, айнан шу фожиага сабаб бўлди
Фото: Reuters
Мерибель, Франция Альплари. Фожиа содир бўлган жой, 2013 йил 29 декабрь
Фото: Emmanuel Foudrot/Reuters
Фото: NOEMI BRUZAK/AP

Мавзуга оид