Сульшер: «МЮ»дан кетгим келмаяпти»
«МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер мавсум якунида клубни тарк этишни истамаётгани ҳақида айтиб ўтди.
«Албатта, «Манчестер Юнайтед»дан кетгим келмаяпти. Жамоада ажойиб футболчилар йиғилган, бу ердаги муҳитга гап бўлиши мумкин эмас. Ҳозирча шу ерда эканман, ўз ишимни қилишда давом этаман.
Тўртта ўйинда ғалаба қозона олдикми, демак яна тўрттасида ҳам ғолиб чиқа оламиз. Биз билган синовлар ва стандартлар ана шундай», – деган Сульшернинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.
Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» норвег мутахассиси қўл остидаги дастлабки тўрт ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, умумий 14:3 тўплар нисбатини қайд этди.
Манкунианликлар кейинги турда 13 январь куни «Тоттенҳэм» меҳмони бўлишади. Унгача жамоа Англия Кубоги доирасида 5 январь куни «Ридинг»ни қабул қилади.
Мавзуга оид
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024
«МЮ»да янги бош мураббий. Клуб Рубен Аморимни танлашига 4 сабаб
17:38 / 28.10.2024