Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон аппарати раҳбари истеъфога чиқди
Фото: AP Photo/Hasan Jamali
АҚШ мудофаа вазирлиги аппарати раҳбари контр-адмирал Кевин Суини истеъфога чиқди. Суинининг баёноти вазирлик сайтида берилди.
«Пентагондаги икки йиллик фаолиятимдан сўнг хусусий секторга қайтиш вақти бўлди деган қарорга келдим», деб ёзди у.
Қайд этилишича, Суини ушбу лавозимни 2017 йил январида эгаллаганди.
Аввалроқ мудофаа вазирлиги раҳбари Жеймс Мэттис истеъфосидан сўнг вазирлик матбуот котиби Дана Уайт истеъфога чиққанини эълон қилганди. Ҳозирда Пентагон раҳбари вазифасини Патрик Шанахан вақтинча бажариб турибди. Мэттис АҚШ президенти Дональд Трамп билан қарашлари тўғри келмагани сабабли истеъфога чиқаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:48 / 28.01.2026
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
15:09 / 27.01.2026
Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари ишдан олинди
16:05 / 19.01.2026
WP: Пентагон Миннесотага десантчиларни юборишга тайёргарлик кўряпти
09:40 / 05.12.2025