Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё Кубоги. Хитой Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришди
Фото: Twitter / @CSLfutbol
Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.
С гуруҳида Хитой ва Қирғизистон терма жамоалари беллашди. 42-дақиқада Исроилов узоқ масофадан зарба йўллаб, хитойликлар дарвозасини ишғол этди. 50-дақиқада дарвозабон Матяш қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди. 78-дақиқада Ю Дабао дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, хитойликларга ғалаба келтирган голни уришга муваффақ бўлди.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида Жанубий Корея ва Филиппин беллашади.
Осиё Кубоги
С гуруҳи, 1-тур
Хитой – Қирғизистон 2:1
Голлар: Матяш (50 автогол), Ю Дабао (76) – Исроилов (42)
Хитой – Янь Цзюньлин, Чжан Линьпэн, Лю Ян, Ши Кэ (Хао Цзюньминь, 46), У Си, Чи Чжунго, Чжан Чэндун (Имин Лю, 89), У Лэй, Цзинь Цзиндао (Юй Дабао, 24), Фэн Сяотин, Гао Линь.
Қирғизистон – Павел Матяш, Даниэл Тагоэ, Тамерлан Қўзибоев, Валерий Кичин, Қайрат Жирғалибек Уулу, Аҳлиддин Исроилов (Антон Землянухин, 61), Бекжон Сағинбаев, Эдгар Бернхардт (Азиз Сидиқов, 82), Фарҳод Мусабеков, Мирлан Мурзаев, Виталий Люкс (Эрнст Батирханов, 88).
Огоҳлантиришлар: Қайрат Жирғалибек Уулу (57).
Мавзуга оид
22:38 / 03.02.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
22:40 / 30.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Австралияни мағлуб этди
19:02 / 28.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади
19:11 / 05.11.2025