10:40 / 07.01.2019
12238

ПФЛ 2019 йилги мавсум тақвими режасини тақдим қилди

Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун тақвим режасини тақдим этди. 

Бунда ФИФА кунлари, Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси ва байрам кунлари инобатга олинган. Куз фаслига қадар миллий терма жамоа ва бошқа масалаларда қандайдир ўзгаришлар юз бермаса, тақвимда ҳам ўзгариш бўлмайди. 

Режага кўра, 23 февраль куни «Локомотив» ва ОКМК клублари ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги беллашуви бўлиб ўтади. Чемпионат старти эса 1 март санасига тўғри келади.

Бу мавсумдан бошлаб ПФЛ ўтиш ўйинларини бекор қилиб, унинг ўрнига ПФЛ кубогини жорий қилмоқда. Бу мусобақа март ойидаги ФИФА кунлари арафасида старт олади. Унда Про-лига В талабларига жавоб берган футбол клублари иштирок этади. Мусобақада, шунингдек, ўз ҳудудининг 2-лига беллашувларида зафар қучган ҳамда юқоридаги талабга жавоб берган клублар ҳам қатнашиши мумкин. 

Про-лига А ва В гуруҳлари 1 апрелдан эътиборан старт олиши кўзда тутилган. Шунга қарамай, барча лигаларда ўйинлар декабрга қадар якунига етиб улгуради. Режага кўра, Суперлигада сўнгги икки ўринни эгаллаган жамоа Про-лига А гуруҳига равона бўлади. 10-ўрин эгаси эса Суперлигада жон сақлаб қолиш учун Про-лига А гуруҳининг учинчи жамоасига қарши сафар ўйинида иштирок этади.

Ўзбекистон кубогининг формати 2018 йилдаги каби қолади. Унда финалгача бўлган барча ўйинлар фақат битта учрашувдан иборат бўлади. Рақиблар ва мезбон клублар жонли эфирда қуръа ёрдамида аниқланади. Кубок беллашувларида ҳар уч лига вакиллари иштирок этиши мумкин бўлади. Финал 26 октябрь куни бўлиб ўтади. 

Футбол бўйича 2019 йилги Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда мамлакат кубоги учрашувларининг тақвими режаси:

Суперкубок – 23 февраль

1-тур — 1-2-3 март

ОЧЛ — 4-5-6 март

2-тур — 8-9-10 март

ОЧЛ — 11-12-13 март

ПФЛ Кубоги 11 - 17 (26) март

ФИФА — 18—26 март

3-тур — 29-30-31 март

4-тур — 5-6-7 апрель

ОЧЛ — 8-9-10 апрель

5-тур — 12-13-14 апрель

6-тур — 19-20-21 апрель

ОЧЛ — 22-23-24 апрель

7-тур — 26-27 апрель

Кубок 1/32 – 30 апрель-1 май

8-тур — 3-4-5 май

ОЧЛ — 6-7-8 май

9-тур — 10-11-12 май

10-тур — 17-18-19 май

ОЧЛ — 20-21-22 май

11-тур — 25-26 май

12-тур — 31 май-1 июнь

ФИФА — 3—11 июнь

13-тур — 14-15-16 июнь

ОЧЛ — 17-18-19 июнь

Кубок 1/16 – 19 июнь

14-тур — 21-22-23 июнь

ОЧЛ — 24-25-26 июнь

Кубок 1/16 – 26 июнь

15-тур — 28-29 июнь

Кубок 1/8 — 2-3 июль

16-тур — 6-7 июль

Танаффус — 8-21 июль

17-тур — 22-23 июль

18-тур —  26-27 июль

19-тур — 30-31 июль

Кубок 1/4 — 3-4 август

20-тур – 11 август

21-тур — 14 август

Кубок 1/2 — 17-18 август

22-тур – 23 август

ФИФА — 2-10 сентябрь

23-тур – 12-13-14 сентябрь

24-тур — 20-21 сентябрь

25-тур — 24-25 сентябрь

26-тур – 28-29 сентябрь

27-тур – 2-3 октябрь

ФИФА — 7-15 октябрь

28-тур — 19-20 октябрь

Кубок Финал — 26 октябрь

29-тур — 29-30 октябрь

30-тур – 2-3 ноябрь

31-тур – 7-8 ноябрь

ФИФА — 11-19 ноябрь

32-тур – 23 ноябрь

33-тур – 30 ноябрь

Top