2030 йилга бориб, энг енгил металл - литийга бўлган талаб 38 баравар ошиб кетиши тахмин қилинмоқда. Бунга таъсир этувчи омил эса электромобиль ва смартфонларнинг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ.
Юнон тилидан «тош» маъносини берувчи литий металлар ичида энг енгил, кумуш рангдаги талабгир модда кимёвий элемент ҳисобланади. Ундан фойдаланиш XIX аср бошида оммалашди, XX аср охирига келиб, литий саноатнинг деярли барча соҳасида ишлатила бошланди. Асосан металлургия, авиасаноат, ядро энергетикаси, ойна ишлаб чиқариш, керамика ва ҳатто психик моддалар тайёрлашда ҳам литийдан фойдаланиш мумкин. Аммо у, биринчи галда, аккумуляторлар ишлаб чиқаришда қўл келади. Маҳсулотнинг энергоҳажмини оширади ва товар таннархи арзонлашади.
Электромобилларни ишлаб чиқариш каби технологик инқилоблар литийга бўлган талабни оширмоқда. Шунингдек, ҳар қандай уяли электротехниканинг аккумулятори ҳам литий билан қувватланади. Муқобил энергия турини афзал кўраётган Германия учун ҳам литий муҳим хомашё ҳисобланади. Натижада бу металлни энди «оқ» ёки «янги» нефть, деб аташ урф бўлди, элемент нархи эса ошишда давом этяпти. Литий бозорида нималар юз бермоқда ва нима учун «литий уруши»га тайёр туриш керак?
Захира ва ишлаб чиқариш
Биринчидан, литий камёб, барча ҳудудда топиш қийин бўлган металлар оиласига мансуб. Унинг умумий захирасини аниқ айтиш қийин, лекин турли манбаларда литий захираси 18-40 миллион тонна атрофида экани таъкидланади. Ҳозирча, энг катта захира Чилида – 7,5 миллион тоннага яқин бўлиб, аниқланган захира бўйича дунёнинг кучли бешлиги Хитой, Австралия, Аргентина ва Португалия билан тугайди.
Литий ишлаб чиқарувчи Чилининг SQM, АҚШга тегишли Albermarle ва FMC шу йўналишда «

















