Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

D гуруҳида Эрон ва Яман терма жамоалари беллашди. Ўйин эронликларнинг катта устунлигида ўтиб, 5:0 ҳисобидаги жуда йирик ғалабаси билан тугади.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Ироқ ва Вьетнам 8 январь куни беллашади.

Осиё Кубоги
D гуруҳи, 1-тур
7 январь
Эрон – Яман 5:0
Голлар: Торимий (12, 25), Ал-Сувадий (23 автогол), Азмун (53), Қуддус (78)