Жаҳон | 10:16 / 09.01.2019
15053
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин Пекиндаги фабрикага борди

Фото: AGENCE FRANCE-PRESSE

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пекинга ташрифи чоғида бир қатор саноат объектларига ташриф буюрди. Бу ҳақида «Рёнхап» хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, КХДР етакчиси Хитой пойтахти яқинидаги фармацевтика фабрикасида тахминан ярим соат давомида бўлган.

Қайд этилишича, ташриф давомида Ким Чен Ин ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлар турлари билан яқиндан танишган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Хитойга ким билан келгани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид