10:00 / 09.01.2019
11769

Хоккейчининг зарбасидан кейин шайба иккига бўлиниб кетди (видео)

Фото: РИА Новости

“Келоуна Рокетс” хоккей жамоасининг (Канада ва АҚШ, Ғарб хоккей лигаси) “Принс Жорж Кугарс” жамоасига қарши учрашувида ушбу спорт турида миллиондан бир марта юз берадиган ҳодиса содир бўлди, деса муболаға бўлмайди.

Ҳужумлардан бири вақтида “Келоуна Рокетс” ўйинчиси Лэйн Заблоцки рақиб жамоа дарвозаси томон кучли зарба берган. Шайба дарвоза устидан ўтиб, майдон четидаги ҳимояловчи ойнага теккан. Шундан кейин шайба муз устига иккига бўлакланган ҳолда тушган.

 

Top