10:15 / 10.01.2019
8920

«Реал» Испания Кубогида ишончли ғалабага эришди

Фото: Real Madrid C.F

Испания Кубогининг 1/8 финалида «Реал» «Леганес»ни қабул қилди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган биринчи учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 44-дақиқасида Серхио Рамос «Леганес» дарвозасини пенальтидан ишғол қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида Лукас Васкес «қаймоқранглилар» устунлигини оширди. 77-дақиқада Винисиус Жуниор ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

1/8 финал доирасида «Леганес» — «Реал» ўртасидаги жавоб учрашуви 16 январь куни Леганесдаги «Мунисипаль де Бутарке» стадионида бўлиб ўтади.

Турнирнинг ўтган мавсумдаги ғолиби «Барселона» ҳисобланади, каталонияликлар финалда «Севилья»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

Испания Кубоги
1/8 финал
Реал Мадрид – Леганес 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 44, пенальти Рамос, 2:0 – 68 Васкес, 3:0 – 77 Винисиус Жуниор.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Регилон, Одриосола, Рамос, Себальос, Каземиро, Васкес (Иско, 71), Вальверде, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 78), Бензема (Гонсалес, 83).
Леганес – Куэльяр, Тарин, Сиовас, Хуанфран (Хосе Арнаис, 78), Бустинса, Ресио, Гумбау (Сильва, 46), Эль-Жар (Эрасо, 63), Перес, Сабин Мерино, Брэйтуэйт.
Огоҳлантиришлар: Гумбау (42), Начо (55), Вальверде (84), Перес (90).

Top