Ҳозирги пайтда кўпчилик эркаклар соч тўкилишининг бирон-бир туридан азият чекади. Статистика маълумотлари йилдан-йилга бу муаммога дуч келаётган кишилар сонининг ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Хусусан, соч тўкилиши тобора ёшариб, нафақат 40 ёшдан ошганларнинг, балки 20-25 ёшлиларнинг ҳам муаммосига айланаётганини кўрсатмоқда.

Хўш, аслида соч тўкилишининг асл сабаблари нималар, уни даволашнинг ечими борми? Бу саволларга соч ва соқол ўстириш хусусиятига эга SINOX лосьонлари ишлаб чиқарувчи «Leeches Export» хусусий фирмаси технолог мутахассиси Акбар Акрамов жавоб беради.
– Соч тўкилиши биргина сабаб билан вужудга келадиган ҳолат эмас. Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин. Жумладан, кишиларда ҳар хил стресс туғилган ҳолатлар, доимий тарзда нотўғри овқатланиш, жигардаги муаммолар, токсинлар, яъни паст даражадаги концентрацияларда танага зарар етказадиган биологик ёки кимёвий моддалар, бош терисида қон айланишининг сустлиги, ирсий омиллар соч тўкилишига олиб келувчи асосий сабаблар ҳисобланади. Мен соч тўкилишини вужудга келтириши мумкин бўлган ҳолатларни санадим. Албатта, бу муаммога дуч келган кишиларга мутахассис кўригидан ўтган ҳолда асл сабабларни аниқлаштириш тавсия этилади.
Албатта, соч тўкилиши ва калликни давоси йўқ муаммо сифатида қараш ҳамда умидсизлик гирдобига тушиш керак эмас. Вақт ўтган сари дунё тиббиёти ва фармацевтика ривожланиши натижасида сўнгги пайтларда бу муаммоларга ҳам самарали ечимлар таклиф этилмоқда.

Хусусан, SINOX лосьонини соч тўкилишига қарши ана шундай самарали воситалардан бири дейиш мумкин.
SINOX лосьони бу – андроген алопецияси бор инсонларда соқол ва соч ўсишини тезлаштирувчи, эркак юз териси остки қатламлари, бош қисмида қон айланишини яхшиловчи соч ва соқол фолликулаларининг озиқланишини таъминловчи самараси юқори маҳсулот ҳисобланади.

Маҳсулот таркиби табиий ўстирувчи стимуляторлар ва активаторлар, жумладан, калий каналларини фаоллаштирувчи воситалар (миноксидин ва миноксидил)дан ташкил топган.
SINOX савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни соқол ва соч ўстиришда ҳам бир хилда самарали восита сифатида қўллаш мумкин.
















