Жаҳон | 07:30 / 14.01.2019
8803
2 дақиқада ўқилади

АҚШ конгрессига Трампнинг таржимонлари чақиртирилиши мумкин – ОАВ

Фото: AFP

АҚШ вакиллар палатасининг иккита қўмитаси ҳуқуқшунослари Дональд Трамп ва Владимир Путин учрашувларида иштирок этган таржимонларни кўрсатмалар бериш учун чақиртириш имконини муҳокама қилишмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда ABC News телеканали маълум қилди.   

Таъкидланишича, разведка ва ташқи ишлар қўмиталари ҳуқуқшунослари 14 январда учрашадилар.

Washington Post нашрининг маълум қилишича, Трамп ўз маъмуриятидан Путин билан суҳбатлари тафсилотларини яширган. Бунинг натижасида ҳаттоки махфийлаштирилган файлларда ҳам  Трампнинг Путин билан охирги икки йил ичида 5 та жойдаги суҳбатининг бирорта батафсил ёзуви қайд қилинмаган.

Нашр маълумотларига кўра, гап жумладан Трампнинг Путин билан 2017 йил Гамбургдаги учрашуви ҳақида кетмоқда. Бу учрашувдан кейин Трамп таржимони қайд қилган ёзувларни ўзи билан бирга олиб, ундан маъмурият аъзолари томонидан суҳбат вақтида айтилганларни муҳокама қилмасликни талаб қилган. Таъкидланишича, бу ҳолат “бир қатор саволларни туғдирган”.

Мавзуга оид