АҚШнинг Эронга зарба бериш режалари маълум бўлди
АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича кенгаши 2018 йилда Пентагонга Эронда ҳарбий амалиёт ўтказиш бўйича сўров топширган. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таянган ҳолда ёзмоқда.
Сўров сентябрь ойида Бағдодда Теҳрон билан ҳамкорлик қилувчи жангарилар Америка элчихонаси жойлашган туманни миномётлардан ўққа тутганидан кейин жўнатилди. Нашр хабарига кўра, миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчи ўринбосари Мира Рикардел ҳужумни «ҳарбий ҳаракатлар акти», деб атаган ҳамда Вашингтон худди шундай жавоб қайтариши лозимлигини маълум қилган.
Газета суҳбатдошларининг айтишича, Пентагонда бундай сўровни кутишмаган ва ҳужжат «ходимларни шокка солган». Бироқ, президент маъмурияти вакилининг CNN’га айтишича, таклиф ҳам ҳарбий маҳкама, ҳам Давлат департаменти учун сюрприз бўлмади.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, Пентагон кўриб чиқиш учун сўровни қабул қилган. Шу билан бирга, Эронга зарба бериш учун қандайдир режа ишлаб чиқилгани ва у Оқ уйга тақдим этилгани бўйича аниқ ахборот йўқ. Нашрнинг қайд этишича, манбалар сўзига кўра кенгаш Сурия ва Ироққа зарба беришни ҳам таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ соҳиллари яқинига жанговар кемаларини жўнатиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024