2019 йил 12 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган В.К. (аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига қараганда, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. 

Оқибатда уйдаги 1,5 кв.м. майдонида кресло ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида В.К.ни куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда, дейилади хабарда.