Иқтисодиёт | 11:31 / 14.01.2019
15962
3 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги ва ДСҚ ҚҚС бўйича ҳисобга олишнинг айрим жиҳатларини тушунтирди

Фото: Depositphotos

ҚҚСга ўтиш масаласи у билан биринчи бор тўқнаш келаётган солиқ тўловчиларда кўплаб саволларни туғдирмоқда. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлашдаги айрим масалаларни тушунтирувчи хатни ўзининг ҳудудий бошқармаларига юборди, деб ёзмоқда Buxgalter.uz.
 
ҚҚС тўловчисига айланган корхона товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича етказиб берувчига тўланган солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бу Солиқ кодексининг 218-моддасида белгиланган.
 
Товар-моддий захиралар қолдиқларининг қийматида мавжуд бўлган ҚҚСни фақат қуйидаги ҳолларда ҳисобга олса бўлади:

• ҚҚС суммаси ТМЗ (ишлар, хизматлар) олинганда тўланганда ва бирламчи ҳужжат билан тасдиқланганда;
• ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатига мувофиқ товарнинг таннархига киритилганда.
 
Хатда 2019 йилнинг 1 январидан ҚҚС тўлашга ўтган тадбиркорлик субъектларининг ҳаракатлари тартиби баён этилган.
 
Хусусан, тадбиркорлик субъектлари қуйидагиларни амалга оширишлари керак:
 
1. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра товар-моддий захираларнинг инвентаризациясини ўтказиш.
 
2. Ортиқча тўланмалар аниқланганда уларни даромадга киритган ҳолда бозор қиймати бўйича кирим қилиш. 
 
3. ҚҚСсиз товар-моддий захиралар қолдиқларининг қиймати ҳамда харид қилинаётганда ТМЗнинг таннархига киритилган солиқ суммасини белгилаш. ТМЗнинг қийматини камайтириш билан ҳисобга киритиш учун ҚҚС суммалари қуйидаги проводкаларда акс эттирилади: 

• бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети (4400);
• товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредити (1000; 2800; 2900).
 
4. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб товар-моддий захираларнинг реализацияси ҚҚС билан бирга амалга оширилади. Бунда ТМЗни харид қилаётганда етказиб берувчидан олинган ҳисобварақ-фактурадаги ҚҚСнинг суммаси ҳисобга олинади. 
 
5. Солиқ кодексининг  40-1-бобига мувофиқ ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи солиқ тўловчилар солиқ солинадиган оборотлар бўйича ҚҚС суммасини солиқ солинадиган база ва фарқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда харид қилинган ТМЗ бўйича ҚҚСни ҳисобга олишни қўлламасдан аниқлайдилар. 

Мавзуга оид