Жаҳон | 14:50 / 14.01.2019
19363
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда қатор терактларнинг олди олинди
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси Алмати шаҳрида ўтказилган махсус операция давомида мамлакатда қатор террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўраётган Марказий Осиё давлатлари фуқароларидан иборат гуруҳ қўлга олинганини хабар қилди.
Тинтув чоғида уларнинг яшаш жойидан катта қувватга эга портловчи қурилмалар тайёрлаш учун таркибий унсурлар, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар топилган.
Тергов хулосасига кўра, гуруҳ хориждаги ИШИД жангарилари кўрсатма ва топшириқларига асосан тайёргарлик кўрган. Улар Алмати шаҳридаги одам гавжум жойларда қатор қуролли ҳужумлар уюштиришни режалаштиришган.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024