Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Туркияга таҳдид қилди
Фото: EPA
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Туркияга иқтисодий чоралар билан таҳдид қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар Анқара суриялик курдларга ҳужум қилса, Қўшма Штатлар Туркияни «хонавайрон қилади».
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, курдлар ҳам Туркияни провокация қилмаслиги керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШ қўшинларини олиб кетмаса ҳам Сурия шимолига юриш қилиши хабар берилганди.
Сурия шимоли-шарқида режалаштирилган Туркия амалиёти Америка қўшинларининг минтақадан олиб чиқилишига боғлиқ эмас. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли хабар берди.
Вазирнинг кўрсатишича, Анқара таҳдидни бартараф этиш учун зарур қадамлар ташлайди. Бу америкалик ҳарбийлар томонидан исталган хатти-ҳаракатларда содир бўлади, «улар кетиши ёки кетмаслиги муҳим эмас», дея қўшимча қилиб ўтди у.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026