ТИВ хабарига кўра, вазир Тожикистон Республикаси вакилининг уч йиллик муддатга ушбу лавозимга киришгани билан табриклаган ва Ўзбекистон томонидан терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашишда аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ШҲТнинг асосий органи ҳисобланувчи МАТТ фаолиятига муҳим аҳамият қаратилишини таъкидлаган.

Учрашувда тарихан қисқа муддат ичида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан МАТТ фаолиятини институционал ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида улкан ишлар қилингани, натижада у ўз олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли амалга оширишга қодир тузилма сифатида шакллангани қайд этилди.

Суҳбат давомида 2019 йилда ШҲТ МАТТ доирасида ўтказиладиган тадбирлар ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.