Ўзбекистон Республикаси Президенти «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси — Рақобат қўмитаси тугатилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази негизида:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигини ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш марказининг штат бирлиги, шунингдек, давлатнинг, шу жумладан, хориждаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (хусусан, давлат улушларини сотиш), давлат мулкларини ижарага бериш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни таъминлаш, мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш ва риэлторларни сертификатлаш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасини ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг штат бирлиги, шунингдек, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, табиий монополия субъектлари фаолияти устидан назорат қилиш, товар хом-ашё биржаларини лицензиялаш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг штат бирлиги, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан, қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг лотереяларни ташкил этиш фаолияти бўйича вазифа, функция ва ваколатларини бериш;
б) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси юритувига Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказини бериш;
в) тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг қуйидаги:
бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни хатловдан ўтказиш ва аниқлаш ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига;







