Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзмиллийбанк AKA Bank билан 100 миллион евро миқдорида келишув имзолади
2019 йил 14 январь куни Берлинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида Ўзмиллийбанк ва AKA Bank 100 млн. евро миқдорида кредит келишувини имзолади.
Германиянинг етакчи банки билан тузилган келишувнинг асосий устунлиги – иқтисодиётнинг турли соҳаларида лойиҳаларни Европанинг етакчи экспорт-кредит агентлиги (ЭКА) Euler Hermes суғурта қопламаси остида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ҳамда савдони молиялаштириш бўйича лойиҳаларни (экспорт олди молиялаштириш, ҳужжатли аккредитивлар, кафолатлар, постмолиялаштиришдан фойдаланган ҳолда) молиялаштириш.
Бундан ташқари, кредит келишуви доирасида Ўзмиллийбанк ва унинг йирик мижозлари Европа капитал бозорига кириш имкониятига эга бўладилар, шунингдек, кредит маблағларини янада жозибадор ва қулай шароитларда жалб қилиш имкониятига эга бўладилар.
Шартнома Ўзмиллийбанк ва AKA Bank ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланаётгани ҳамда Германия банкларининг Ўзбекистон банк тизимига бўлган ишончининг ортиб бораётганлигини тасдиқлайди.
AKA Bank (AKA Ausfuhrkredit-GmbH) 1952 йилда акциядорлари Commerzbank, Landesbank Berlin, LBBW, Deutsche bank, UniCredit bank AG, SEB AG, DZ Bank AG, BHF BANK AG каби 17 та немис кредит ташкилотлари бўлган Германиянинг банклари консорциуми томонидан ташкил этилган. Банк активлари 3,6 млрд. АҚШ доллари. Банк шунингдек Федерал давлат бошқаруви вазирликлараро қўмитасига аъзо бўлиб, федерал ҳукуматнинг экспорт соҳасида консультант вазифасини бажаради.
Сайт: www.nbu.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:30 / 26.08.2025
Германия банки Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмини кенгайтиради
10:00 / 24.11.2022
“Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ва “FERRANDI Paris” институти ўртасида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди
17:55 / 01.10.2021
«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Германиянинг Дойче банки 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги шартнома имзолади
17:00 / 30.09.2021