2019 йил 1 январь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 262,9 мингтани ташкил қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 14,5%га ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми, яъни 60,0 мингтаси (22,8%) Тошкент шаҳри, 25,4 мингтаси (9,6%) Тошкент, 23,3 мингтаси (8,9%) Фарғона ҳамда 22,6 мингтаси (8,6%) Андижон вилоятлари ҳиссаларига тўғри келади.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 262,9 мингта кичик корхона ва микрофирмаларнинг 70,5 мингтаси (26,8%) – савдо, 56,2 мингтаси (21,4%) - саноат, 29,0 мингтаси (11,0%) - қурилиш, 24,0 мингтаси (9,1%) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 19,7 мингтаси (7,5%) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаси, 13,1 мингтаси (5,0%) - ташиш ва сақлаш, 6,7 мингтаси (2,6%) - ахборот ва алоқа соҳаси, 5,4 мингтаси (2,0%) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек 38,4 мингтаси (14,6%) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.
Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турларига тўғри келади. Энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.
2018 йил январь-декабрь ойларида 48,9 мингдан зиёд кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 28,2%га кўпроқ. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Тошкент шаҳри (12071 та), Тошкент (5080 та), Самарқанд (4312 та) ва Фарғона (3780 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Энг кам Сирдарё (1354 та), Хоразм (2009 та) ҳамда Навоий (1810 та) вилоятларида ташкил этилган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода 11713 та, саноатда 11262 та, қурилишда 6360 та ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 5586 та ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатишда 1154 та, ахборот ва алоқада 1228 та ҳамда ташиш ва сақлашда 2107 та ташкил этилган.













