Трампнинг НАТОдан чиқиш режаси ошкор бўлди
АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОдан чиқиб кетиш ҳақида ўйлаган. The New York Times'нинг ёзишича, бундай қарор Шимолий Атлантика альянсининг парчаланишига тенг бўларди.
Президент маъмуриятидаги манбалар хабарига кўра, 2018 йилда давлат раҳбари бир неча марта шахсий суҳбатларда ташкилотдан чиқиш истагини билдирган. Газета суҳбатдошлари сўзларига кўра, улар Трамп европалик иттифоқчилар билан ҳарбий бюджет бўйича келишмовчиликлар туфайли бу қарор ҳақида жиддий ўйлаб кўриши мумкинлигидан қўрқишган.
Хусусан, 2018 йил ёзида НАТОга аъзо давлатлар етакчилари саммити вақтида Америка раҳбари ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларига альянснинг мавжудлигидан маъно йўқлигини айтган ҳамда АҚШ ундан чиқиб кетишини таклиф қилган. Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Пентагон собиқ раҳбари Жеймс Мэттис ва миллий хавфсизлик бўйича ҳозирги маслаҳатчи Жон Болтон ҳамда бошқа маслаҳатчилар президент режаларини эслатмасдан, ҳарбий стратегиянинг дастлабки йўналишига риоя этишга қўлларидан келганча уринишган. Бу, улар фикрига кўра, Вашингтоннинг Европадаги таъсирини кескин пасайтирарди ва келажакда Россияга «куч берарди».
Ҳозирда етакчининг маслаҳатчилари унинг НАТОдан чиқиб кетиш истаги ҳақидаги кўплаб баёнотларидан хавотирда. Бундай ташвишлар Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашув тафсилотларини ҳатто ўз ёрдамчиларидан ҳам яшираётгани, шунингдек, ФТБнинг маъмурият ва Москва алоқаларига доир суриштируви туфайли янада кучаймоқда.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашига алоқадор бўлган, нашр бошқа суҳбатдошлари сўзига кўра, альянсдан чиқиш қарори «Владимир Путиннинг энг жасоратли орзуларини амалга ошириш», шунингдек, «эпик кўламдаги геосиёсий хатолик» бўлади.
Трамп бир неча бор аъзо давлатларни ҳарбий харажатларнинг камлиги учун танқид қилган. Америка етакчиси фикрига кўра, НАТО давлатлари ҳарбий эҳтиёжларга белгиланган 2 фоиз ўрнига ЯИМ 4 фоизини ажратиши керак. Бундан ташқари, 2024 йилдан аввалроқ икки фоизлик кўрсаткичга эришиш лозим, бу тегишли декларацияда кўрсатилган.
АҚШ НАТОга ЯИМнинг 3,58 фоизини сарфлайди - қолган ҳаммадан кўп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сиёсатшунос НАТОни Россия таҳдидига қарши бирлашишга чақирганди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024