Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш кўпайди, нефть қазиб олиш камайди
2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга оширди - тахминан 1,15 миллион тоннагача. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ҳисобот даврида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 1,08 млн тоннани ташкил этди, бу 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 12,2%га кўп.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2018 йил январь-декабрь ойларида нефть қазиб олишни 2017 йил шу даврига нисбатан 8,2 фоизга қисқартирди - 746,4 минг тоннагача.
2018 йил январь-декабрь ойларида табиий газ қазиб олиш тахминан 59,84 миллиард куб метрга тенг бўлиб, бу 2017 йилнинг шу даври билан солиштирганда 6,1 фоизга кўпдир.
Ўзбекистон 2018 йилда 2,14 миллион тоннадан ортиқ газ конденсатини ишлаб чиқарди, бу 2017 йилга нисбатан 9,9 фоизга кўп.
Мавзуга оид
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024
Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024