Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади
15 январ куни Олий Мажлис Сенати 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Қайд этилишича, йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:
- аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;
- нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;
- аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;
- муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.
100 000 сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди, дейилади хабарда.
Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк миллий валюта қийматининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотни рад этганди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026