Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус аэропортида «Очиқ осмон» режими жорий этилмоқда
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари, хусусан, Қорақалпоғистон ҳудуди ижтимоий-иқтисодий мавқеини юксалтириш мақсадида, Нукус аэропортида «Очиқ осмон» режими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Дававианазорат матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу режимга мувофиқ, ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимлар асосида тайинланган хорижий авиакомпанияларга парвозлар сонини
Нукус аэропортига чекловсиз амалга ошириш имкони берилади.
Парвозлар ҳавонинг 5-эркинлик ҳуқуқисиз қайд этилган Битимлар доирасида Нукус аэропорти техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Нукус аэропортида «Очиқ осмон» режими ИАТА (Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси) «2019 йил-Ёз мавсуми»дан бошлаб ИАТАнинг «2021-2022-Қиш мавсуми»гача амал қилади.
Ушбу масала бўйича Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг Ўзбекистон Республикаси билан ҳаво қатнови соҳасида халқаро шартномалар имзолаган хорижий давлатларнинг авиация маъмуриятларига дипломатик каналлар орқали тегишли билдиришномалари юборилган.
Мавзуга оид
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026
Аэропорт, вокзал ва автостанция номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади
09:31 / 08.01.2026