Жаҳон | 15:12 / 18.01.2019
3898
1 дақиқада ўқилади

Карлос Гон ноқонуний йўл билан 8 млн евро олишда айбланди

Фото: Akio Kon / Bloomberg

Renault - Nissan - Mitsubishi Франция - Япония автомобиль альянси собиқ раҳбари Карлос Гон Mitsubishi хорижий қўшма корхона орқали тахминан 7,82 миллион еврони ноқонуний йўл билан олган. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, бундан Mitsubishi’даги ички текширувлар натижалари дарак бермоқда.

Таъкидланишича, текширув Mitsubishi’ни бошқаришда Карлос Гон томонидан ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолатларини аниқламаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Nissan’нинг собиқ раҳбарига турмада жиддий босим ўтказилаётгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид