Ўзбекистон | 15:59 / 21.01.2019
24299
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Германия президенти билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди.
Давлатимиз раҳбари Бельвю саройида кутиб олинди. Президент фахрий меҳмонлар китобига имзо қўйди.
Бу ерда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президент шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Музокара аввалида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни жорий йилнинг май ойида нишонланадиган Германия Федератив Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги билан табриклади.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024