Франция Google’га 50 млн евро жарима солди
Франциянинг информатика ва эркинликлар бўйича миллий комиссияси (CNIL) Google компаниясига 50 млн евро жарима солди. Бу ҳақда The Local нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, Google маълумотларни қайта ишлашга розилик олиш сиёсати ҳақида шаффоф ва енгил олинувчи ахборотни тақдим қила олмагани учун рекорд қийматдаги жаримага тортилган.
CNIL’нинг таъкидлашича, Google фойдаланувчиларга уларнинг шахсий маълумотларини қўллаш имкониятлари созланмаларини бошқаришни мураккаблаштирган.
“Одамлар биздан шаффофлик ва назоратнинг юқори стандартларини кутиб қоладилар. Биз бу умидлар ва талабларга амал қилишга интиламиз. Биз кейинги қадамларни аниқлаш учун ечимларни ўрганамиз”, деб айтган Google вакили.
2018 йил май ойида Европа Иттифоқида маълумотларни ҳимоялашнинг янги қоидалари кучга кирган. Улар орасида “унутилишга ҳуқуқ” деб номланувчи банд бор бўлиб, унга кўра Facebook, Google, Twitter ва бошқа йирик компаниялар фойдаланувчининг биринчи мурожаати билан унинг аккаунти ва шахсий маълумотларини ўчириб ташлашлари керак.
2018 йилда Google Ҳиндистон бозорида етакчи мавқеини суиистеъмол қилгани учун 21 млн долларлик жаримага тортилган. Шунингдек, Еврокомиссия Google’га эгалик қилувчи Alphabet компаниясини рекорд қийматдаги жаримага (4,34 млрд евро) тортгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024