Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» де Йонг трансферини ҳал қилди
«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонг фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, каталонияликлар клуби президенти Жозеп Бартомеу бошчилигидаги делегация айни вақтда музокараларни якунлаш учун Амстердамда бўлиб турибди.
Goal нашри маълумотида айтилишича, 21 ёшли футболчи «Барселона»да энг кўп маош олувчи футболчилардан бири бўлиши кутилмоқда. Каталонлар клуби унга йилига 10 миллион евро тўлашга тайёр, шунингдек ўйинлар сони ва совринлар учун 6 миллион евро миқдорида бонуслар кўзда тутилган.
«Барселона» одатда ёш футболчиларга кўп миқдорда маош бермайди, аммо «Барса» раҳбарияти де Йонг борасида истисно қилишга қарор қилган.
Бундан аввалроқ, де Йонг каталонлар клубини танлагани ҳақида хабар берилганди. «Барселона» «Аякс»га 21 ёшли футболчи трансфери учун 75 миллион евро тўлайди. Унга «Пари Сен-Жермен», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» каби гранд клублар ҳам жиддий қизиқиш билдиришганди.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
16:41 / 10.03.2026