Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараси демаркациясини якунламоқда
Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари вакилларини ўз ичига олган ҳукумат ишчи гуруҳи Душанбе шаҳрида бўлиб турибди ва Тожикистон ҳукумат гуруҳи билан биргаликда 27 январга қадар икки давлат чегарасини тўлиқ демаркация қилишни якунлаш ниятида. Бу ҳақда «АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосан хабар берди.
Давлат чегарасини тўла делимитация қилиш ўтган йили якунланди.
«Яъни, ўшанда томонлар чегара чизиғи ўтиши тўғрисида ёзма равишда келишиб олдилар, энди эса давлат чегарасини демаркация қилиш натижасида икки давлатнинг аниқ чегара чизиғи хариталарда кўрсатилади», - дея таъкидлаб ўтди манба.
2018 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи чоғида тожик-ўзбек давлат чегараси алоҳида участкалари бўйича Тожикистон - Ўзбекистон битими имзоланганди.
Ўтган йилнинг 19 апрелида Тожикистон парламенти ушбу битимни ратификация қилди.
Чегаранинг энг баҳсли қисми, хусусан, Фарҳод ГЭС бўйича келишувга 2018 йил 10 январь куни Душанбедаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида эришилди.
Фарҳод ГЭС жойлашган ҳудуд Тожикистон ҳудуди, гидроэнергетика объектининг ўзи - Ўзбекистон мулки сифатида тан олинди. Объектни Тожикистон томони қўриқлайди, Ўзбекистон унга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.
Ўтган йилнинг 24 февралидан 1 мартигача Тошкентда икки республика ҳукуматининг ишчи гуруҳлари навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, унда ишчи гуруҳлар Тожикистон - Ўзбекистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Битим лойиҳасига қўшимчалар тайёрлади.
Тожикистон Ер ресурслари ва геодезия давлат қўмитаси маълумотларига кўра, тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1 332 км келади. Умумий узунликда дарё бўйича чегара 105 километрга тенг, қуруқликда - 1227 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон - Тожикистон чегарасида тез орада янги назорат-ўтказиш пунктлари иш бошлаши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024