Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта тозалаш корхонасидаги талон-торожликлар фош этилди
Иллюстратив фото
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан текшириш ўтказилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.
Унда вилоятдаги пахта тозалаш корхоналарининг бирида цех бошлиғи лавозимида ишлаб келган С.С. гўёки белгиланган тартибда сақланмаганлиги, сифати бузилганлиги натижасида экиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган 5 турдаги умумий қиймати 214,4 млн сўмлик 72 тонна сара уруғлик чигитларни сохта далолатномалар расмийлаштирган ҳолда чиқим қилиб, жуда кўп миқдордаги давлат мулкини талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
08:07 / 15.04.2026