Содиқ Сафоев ва Петер Буриан Ўзбекистоннинг GSP+га қўшилиши масаласини муҳокама қилди
2019 йил 24 январь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Петер Буриан билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси президентининг Германияга расмий ташрифи якунларига юқори баҳо берилди. Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Германия ўртасида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлашда ҳамда икки томонлама ва кўп томонлама ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим омил бўлади. Томонлар ҳам Европа иттифоқи – Марказий Осиё йўналиши бўйича, ҳам Германия – Марказий Осиё форматида Германия ташаббуси билан ишлаб чиқилаётган Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси асосида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳим эканини алоҳида таъкидладилар, дейилади хабарда.
Томонлар Европа иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама сиёсий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, жумладан парламентнинг ролини кучайтириш ва парламентаризмни ривожлантириш, Европа парламенти ва Олий Мажлис ўртасидаги икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, халқаро ҳамкорликни бойитиш, шунингдек ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама этишган.
Учрашувда мамлакатнинг GSP+га қўшилиши масаласи ҳам муҳокама этилди. GSP+ – бу ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсишига кўмаклашиш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ушбу мамлакатлардан келтирилаётган товарларга ривожланган мамлакатлар томонидан қўлланиладиган преференциялар, имтиёзли божхона тарифлари умумий тизимидир. Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашилди.
Томонлар ЕИ элчисининг бу галги ташрифи қонун устуворлиги, хавфсизлик, энергетика, сув ресурслари, таълим ва инсон ҳуқуқлари каби ўзаро манфаатли муҳим соҳаларда Европа иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда муҳим роль ўйнаши ҳақида фикр билдирдилар.
Ўзбекистонга ташриф доирасида элчи П. Буриан Тошкентда бўлиб ўтадиган ҳамда атроф муҳит, иқлим ўзгариши ва сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” халқаро конференцияси ишида иштирок этади.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024