Жаҳон | 17:24 / 25.01.2019
41962
2 дақиқада ўқилади

Венесуэланинг энг жасур аскарларига мукофот сифатида ҳожатхона қоғози берилган

Фото: Twitter / @hcapriles

Ҳозирги кунда Венесуэла дунё нигоҳини ўзига қаратиб турибди. Қўшҳокимият ўрнатилган бу давлатнинг ҳар икки президенти ўзининг тарафдорларига эга. Аммо бу талатўпнинг аниқ сабаблари бор.

Бир қарашда Венесуэла дунёнинг энг бадавлат давлатларидан бири бўлиши керак. Ажойиб табиат, қулай географик жойлашув ва энг муҳими ўта катта миқдордаги (Россияга нисбатан тўрт баробар кўп) нефть захиралари. Аммо, шунга қарамай, бу давлатда инфляциянинг йиллик кўрсаткичи 2 млн баробарга, ишсизлик ва ташқи қарзлар миқдори давлат иқтисодига нисбатан номутаносиб даражага етгани, кўплаб шаҳарларда, хусусан пойтахт Каракасда жиноятчилик, айниқса қотиллик дунё бўйича биринчиликка чиқиб кетгани рад этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Энг зарур маҳсулотлар танқислиги кузатилаётган Венесуэлада очлик, бошбошдоқлик ва тартибсизликлар изига тушиши борган сари қийинлашмоқда, митинглар митингларга уланмоқда. 

ОАВда бири-биридан қизиқ маълумотларга дуч келиш мумкин. Жумладан, бу мамлакат ҳарбий раҳбарияти энг фаол аскарларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулини қўллаган – бундай ҳарбийларга ҳожатхона қоғози мукофот сифатида берилган. 

Тўғрида, қаҳатчилик пайтида бу ҳам бир мукофот.

Дарвоқе, Венесуэла миллий валютаси – Боливарнинг аксарият банкноталари қиймати улар чоп этилган қоғознинг баҳосича ҳам эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин ва Мадуронинг телефон мулоқоти тафсилотлари ошкор этилганди.

Мавзуга оид