Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони иккитага кўпайди
Фото: KUN.UZ
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Бу ҳақда президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида айтилган.
Шунингдек, президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ходимлари Тошкентда прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайганди.
Мавзуга оид
19:13 / 29.04.2026
Тошкентда 12 та сунъий кўл ташкил этилади
17:33 / 27.04.2026
Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди
15:30 / 27.04.2026
“Пешлавҳани уч марта ўзгартиришга тўғри келди” — тадбиркорлар Тошкент дизайн-кодидан нега норози?
22:59 / 26.04.2026