Спорт | 15:46 / 26.01.2019
4999
1 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё Қиличбозлик конфедерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди 

Фото: Pinterest

Адлия вазирлигида Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё Қиличбозлик конфедерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Марказий Осиё мамлакатларида қиличбозликни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, қиличбозликнинг нуфузини ошириш ҳисобланади.

Шунингдек, конфедерация Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) бошқа субъектлари бўлган қиличбозлик федерациялари билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни ҳам амалга оширади.

Мавзуга оид