Грузия собиқ президенти ва Одесса областининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Грузия ҳудудида ҳокимиятни тинч йўл билан алмаштириш мумкин бўлган сценарий ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Рустави 2» телеканали хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, у Грузияда ҳукмрон бўлган жамоага раҳбарлик қилаётган Бидзина Иванишвили билан кураш олиб бормоқда.

«Грузиянинг фаол қисми ва мухолифат менга мамлакат бўйлаб 72 соат давомида эркин ҳаракатланиш имконини таъминлаб беришга тайёр эканини ҳис қилсам, мен ватанимга қайтаман», - деди Саакашвили.

У Грузиядаги вазиятни беморлар шифокорларни қулфлаб қўйган руҳий касалликлар шифохонаси билан таққослади ҳамда уларни қурбонлар ва зўравонликсиз зарарсизлантиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Саакашвилини Қозоғистон ҳукуматига ишга олишни таклиф қилишганди.