АҚШ Венесуэлага қарши янги санкциялар киритди
АҚШ Венесуэлага қарши янги санкциялар киритди. Жумладан, санкциялар PDVSA давлат нефть-газ компаниясини қамраб олган. Вашингтон санкциялар доирасида ушбу компаниянинг 7 млрд долларлик активларини блоклаб қўяди.
АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Венесуэла нефтини сотиб олишга исталган уринишлар харидорлар ҳисобрақами блокланишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
Вазирнинг таъкидлашича, АҚШ PDVSA активларини блоклаб, бу компанияни Венесуэла халқи учун “асрамоқда” ва ўз бозори ҳамда истеъмолчиларни ҳимоялаш бўйича чоралар кўрмоқда.
Аввалроқ Венесуэла парламенти спикери, ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган Хуан Гуайдо PDVSA’да ва унинг АҚШдаги корхонаси Citgo’да директорлар кенгашини қайта тайинлашга кўрсатма берган.
“Бу ҳозирда оғир дамларни бошдан кечираётган саноатимизни тиклаш жараёнини бошлашга имкон беради. Citgo Венесуэла компанияси бўлиб қолишини кафолатлаш учун ушбу қарорни қабул қилмоқдамиз”, деб айтган Гуайдо.
У ушбу компанияларнинг хорижда ишловчи ходимларига мурожаат қилиб, ўз ишларини давом эттиришга чақирган. Гуайдо мамлакат ҳисобрақамларини назорат қилишни “қонуний ҳокимият”га топширишга кўрсатма берганини қўшимча қилган.
PDVSA ходимлари компания раҳбари Мануэл Кеведо бошчилигида Мадурони қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб келишган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024