Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дональд Трамп Конгрессга мурожаат билан чиқади
АҚШ президенти Дональд Трамп 5 февраль куни Конгрессга йиллик мурожаат билан чиқади. Бу ҳақда Оқ уй сайти Дональд Трамп жавобини илова қилиб хабар қолдирган.
Бир муддат аввал Конгресс Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси АҚШ президенти мурожаатини шатдаун сабабли қабул қила олмаслигини айтган ва кейинроқ мурожаат санаси таклифи киритилган хат йўллаганди.
АҚШ президенти йиллик мурожаатида мамлакатдаги ҳолат бўйича ўз фикрларини баён этади ва келажакдаги қонун лойиҳалари ташаббусларини очиқлайди. Одатда АҚШ президенти Конгрессга январь ойида мурожаат қилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган шатдаун америка иқтисодиётига 6 млрд. долларга тушди. Оқ уй раҳбарининг рейтинги эса рекорд даражада 34 фоизга тушиб кетди.
Мавзуга оид
09:37 / 03.02.2026
Трамп муҳим минераллар захираси яратилишини эълон қилди
22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади
00:06 / 06.06.2020
Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди
15:47 / 05.06.2020