Ўзбекистон | 12:04 / 30.01.2019
39132
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз давлатлари рейтингига киритилмади

Фото: KUN.UZ

Инглиз тилида ўз фаолиятини олиб борувчи Global Finance журнали дунёдаги энг хавфсиз бўлган 128 давлатдан иборат рейтингни тузди.

Таъкидланишича, рўйхат ҳарбий можаролар юз бериши эҳтимоли, иқтисодий ривожланиш даражаси, табиий офатлар ва мамлакатда яшовчи аҳоли хавфсизлигига таҳдидлар эҳтимоли каби мезонларга асосланган ҳолда тузилган. Исландия биринчи ўринни эгаллади, Австрия, Португалия, Финляндия ва Швейцария топ-5дан ўрин олди.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ушбу рейтингга киритилмаган. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 44-ўринни, Тожикистон 68-ўринни, Қирғизистон 89-ўринни эгаллади. Россия 108-поғонада, Украина - 116.

Рўйхатнинг энг қуйи ўринларидан Гватемала, Яман ва Филиппин жой олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг энг хавфсиз давлатлари маълум қилингани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид