Саудия Арабистонининг муниципалитетлар ишлари бўйича вазирлиги коррупцияда айбланган 126 амалдорни лавозимидан бўшатди. Вазирлик бу ҳақда твиттерда маълум қилди.

Вазирликда таъкидланишича, амалдорлар 15 та шаҳардаги, жумладан Ар-Риёд ва қиролликнинг иқтисодий пойтахти Жиддадаги бўлимлардан бўшатилган. 

2017 йил кузда Саудия Арабистони ҳукумати валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бошчилигида коррупцияга қарши катта кўламли кампанияни бошлаган. Бу кампания давомида юзлаб сиёсатчилар, тадбиркорлар ва қироллик оиласи аъзолари ҳибсга олинган. Улардан аксарияти давлатга активларининг бир қисмини бериш эвазига маълум вақтдан кейин озодликка чиққан.