Гуайдо Венесуэла ҳарбийлари билан яширин учрашувлар ҳақида маълум қилди, Помпео уларга чақириқ билан чиқди
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, ҳукумат «Ажойиб Венесуэла» дастурига 1 миллиард евро ажратади. Унинг доирасида мамлакатнинг 62тадан ортиқ катта шаҳарлари сармоялар олади. Бу ҳақида у твиттерда ёзган.
Унинг сўзларига кўра, инвестициялар Венесуэла аҳоли пунктларини Лотин Америкасидаги энг «чиройли ва замонавий» шаҳарларга айлантиришга қаратилган.
Агар 62 шаҳар ўртасида маблағлар тенг миқдорда тақсимланадиган бўлса, унда уларнинг ҳар бири 16 миллион евродан кўпроқ пул олади.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео эса Венесуэла ҳарбийларини президент Николас Мадуронинг «қатағонлари» шароитида мамлакат аҳолисига хавфсизликни кафолатлашга чақирди. Бу ҳақида у твиттерда ёзган.
Помпео ўз твитида Мадуронинг «қатағонлари» давом этаётганини маълум қилди.
«Венесуэлаликлар демократияни талаб қилмоқда, биз Венесуэла қуролли кучларини барча венесуэлаликларни, шунингдек, АҚШ ва бошқа мамлакатлар фуқароларини ҳимоя қилишга чақирамиз», - дея ёзган Помпео.
Унинг қайд этишича, АҚШ Венесуэла аҳолиси тарафида турибди.
Шунингдек, Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Венесуэла ҳарбийлари ва хавфсизлик хизматлари ходимлари билан яширин учрашувлари ҳақида гапириб берди. У бу ҳақда The New York Times учун ёзган «Венесуэлаликлар, куч бирликда» сарлавҳали мақоласида айтган.
Унинг таъкидлашича, мамлакатда ҳокимиятни топшириш жараёни «асосий ҳарбий контингентлар»нинг ёрдамисиз мумкин эмас.
«Биз ҳарбий хизматчилар ва хавфсизлик хизматлари ходимлари билан яширин учрашувлар ўтказдик», - дея қўшимча қилиб ўтди Гуайдо.
У ҳарбийлар билан музокараларнинг тафсилотларига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро Путинга миннатдорчилик билдирганди.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024