Google қонун талабини бажармагани учун 500 минг рубль миқдорида жарима тўлади. Бу ҳақда Роскомнадзор матбуот котиби Вадим Ампелонский маълум қилди.
«Google жарима тўлади. Пул ҳисоб рақамимизга келиб тушди», — деди Ампелонский.
Роскомнадзор ўтган йилнинг декабрида интернет қидирувда Россияда тақиқланган сайтларни кўрсатмаслик ҳақидаги қонунни бузгани учун Google’га 500 минг рубль жарима тайинлаганди.
2018 йил 1 октябрда Россияда янги қонун кучга кирган бўлиб, қидирув тизимлари тақиқланган ахборот манбалари реестрига уланиши ва ушбу реестрдаги сайтлар қидирувда акс этмаслигини назорат қилиши лозим.












