Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. "Реал" қаторасига тўртинчи ўйинда ғалаба қозониб, "Атлетико" билан фарқни қисқартирди
Фото: Twitter/LaLiga
Испания чемпионати 22-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўтказилди.
"Реал Мадрид" ўз майдонида "Алавес" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0.
Голларга Бензема, Винисиус Жуниор ҳамда Мариано Диас муаллифлик қилди.
Шу тариқа, 3-поғонани банд қилиб турган "Реал" очколари сонини 42тага етказиб олди ва 2-ўринда бораётган "Атлетико Мадрид" билан фарқни 2 очкога етказди.
Яна бир ўйинда "Эйбар" ўз майдонида "Жирона" дарвозасига жавобсиз 3та гол урди.
Реал Мадрид – Алавес 3:0
Голлар: 1:0 – 30 Бензема, 2:0 – 80 Винисиус Жуниор, 3:0 – 90 Диас.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Регилон, Одриосола, Начо, Модрич, Каземиро, Винисиус Жуниор (Иско, 87), Себальос, Бэйл (Асенсио, 63), Бензема (Диас, 75).
Алавес – Пачеко, Марипан, Лагуардиа, Дуарте, Вигарай, Пина, Ману Гарсия (Гвидетти, 81), Хони Родригес, Вакасо, Бурги (Ролан, 67), Кальери (Алекс Бланко, 81).
Огоҳлантиришлар: Лагуардиа (32), Бурги (54), Вакасо (74).
Эйбар – Жирона 3:0
Голлар: 1:0 – 37 Пенья, 2:0 – 46 Шарлес, 3:0 – 57, пенальти Шарлес.
Мавзуга оид
23:50 / 14.01.2026
Алонсо ишдан бўшади. Класикода ютқазгани учун эмас
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
22:17 / 16.12.2025
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
23:54 / 30.09.2025