Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўзи ожизлар босмахонасини такомиллаштириш бўйича “Koʻngil koʻzi” лойиҳаси амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Президентнинг мазкур қарорига кўра, “Кўзи ожизлар босмахонаси” корхонасининг матбаа ускуналарини модернизация қилиш, бинолари ва ишлаб чиқариш хоналарини таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган “Koʻngil koʻzi” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори К.Алламжонов яқинда Республика бўйлаб кўзи ожизлар учун махсус мактабларда таълим олаётган 3000 бола рисоладагидек таълим ололмаётгани ва аҳвол йилдан йилга ёмонлашаётганини таъкидлаб ўтган эди.
Унгача, Марказий Осиёда йириклиги бўйича Брайл ёзувида китоблар ва дарсликлар чоп этувчи ягона босмахона Тошкент шаҳар ҳокимиятининг нотўғри чиқарган қарори боис муаммоларга дуч келаётгани, чунончи, ижтимоий аҳамиятга молик ташкилотга тегишли бинолари ва ҳудуди тўлиғича Тошкент шаҳар ИИББ 62-бўлимига бериб юборилгани ҳақида Kun.uz таҳлилий репортаж уюштирган эди.
Мавзуга оид
10:00 / 06.03.2024
Чилонзордаги бузилиш: Кўзи ожизларнинг маданият саройи ўрнида нима қурилади?
12:20 / 14.05.2018
Ногиронларга давлатнинг ортиқча пули йўқми? Кўзи ожизлар жамияти вакилларига маош берилмаяпти
17:40 / 18.02.2018
Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими мумтоз шоирлар хотирасини ёд этди
21:30 / 17.11.2017