Жаҳон | 18:14 / 05.02.2019
20921
1 дақиқада ўқилади
No photo. No video, Sasha: Ивлеевага уч йил Украинага кириш тақиқланди
Телебошловчи ва блогер Анастасия Ивлеевага уч йил давомида Украина ҳудудига кириш тақиқланди.
Украина давлат чегара хизмати маълум қилишича, ижтимоий тармоқнинг россиялик «юлдузи»ни Минскдан Киев аэропортига қўнган рейс текширувида тўхтатишган.
Ивлеева Қримга боргани учун Украина қонунларини бузган деб топилган ва уч йил ушбу давлатга кириши тақиқлаб қўйилган.
Маълумот учун, Анастасия Ивлеева «Орёл и решка. Перезагрузка» кўрсатувининг бошловчиси ва таниқли блогер ҳисобланади. Ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда метро ва марказий майдонлардан бирини тасвирга олиш жараёнида Ивлеева ва жамоани тартибни сақлаш ходимлари тўхтатганди ва уларга айрим ҳудудларга тасвирга олишга рухсат беришмаганди.