Саратон эпидемиясининг сабаби маълум қилинди
Америкалик олимлар АҚШдаги ёшлар орасида саратон касаллигига чалиниш ҳолатлари кескин ўсганини аниқладилар. Салбий эпидемиологик вазият асосий сабаби семизликнинг тарқалишидир, дейилади MedicalXpress’даги матбуот учун хабарномада.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, 1995 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда 50 ёшгача бўлган аёллар ва эркаклар орасида кўпинча ортиқча вазн хавф омили бўладиган салбий ўсимталар кўпроқ пайдо бўла бошлаган. Шу билан бирга, кичикроқ ёш касалланишнинг нисбатан юқори даражаси билан боғлиқ бўлган. 45-49 ёшдаги кишиларда жигар саратони билан касалланиш эҳтимоли кўриб чиқилаётган даврнинг ҳар бир йили учун бир фоизга ошди, 30-34 ёш ва 25-29 ёшга етганлар учун эса бу кўрсаткич мос равишда икки ҳамда тўрт баробарга кўпайган.
Бундан ташқари, энг ёш миллениаллар орасида семизлик билан боғлиқ бошқа турдаги саратондан азият чекиш барча ёшдагилар орасида ҳам юқори бўлган. Буйрак саратони билан касалланган беморларнинг сони 6,23 фоизга, ўт пуфаги саратони - 3,71 фоизга, қовуқ саратони - 3,35 фоизга ва ичак саратони - 2,41 фоизга ўсди.
Олимлар сўзларига кўра, семизлик салбий ўсимталар пайдо бўлишининг энг осонлик билан олдини олиш мумкин бўлган сабаб ҳисобланади. АҚШда 12 та саратон ҳолатидан тахминан биттаси ортиқча вазнга алоқадор, Буюк Британияда эса - 20тадан биттаси. Шу билан бирга, АҚШнинг 20-49 ёшдаги фуқаролари ярмидан кўпи мева, сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотларни кам ейишади ҳамда фастфуд, ширин ичимликлар ва тузни кўп истеъмол қилишади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
19:30 / 12.11.2024