Жамият | 09:41 / 06.02.2019
14714
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда талончилар қўлга олинди

2019 йил 2 февраль куни соат 20:30ларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Вори қишлоғида яшовчи Ш.К., Ш.Р., Ш.Х., Ш.Ч. ва Ж.К. шу қишлоқ ҳудудида жойлашган электр станцияси олдида, Чироқчи туманида яшовчи Х.С. ва унинг поччаси Қ.Х.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар Қ.Х. бошқарувидаги “Нексия” русумли  автомашина салонидан 1 700 000 сўм пулини ҳамда улар ёнида бўлган қўшимча пул ва мобиль телефонларини тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг барчаси қўлга олинган. Ҳолат юзасидан 4 февраль куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид