Чеферин иккинчи муддатга УЕФА президенти этиб сайланди
УЕФА раҳбари Александер Чеферин бугун, 7 февраль куни ташкилотнинг Римдаги Конгрессида иккинчи муддатга президентлик лавозимига сайланди.
УЕФАнинг 43-Конгрессида словениялик юрист номзодини барча 55 миллий федерация қўллаб-қувватлади.
51 ёшли Чеферин 2023 йилгача Европа футболига раҳбарлик қилади. У бугунги сайловда ягона номзод сифатида иштирок этди. Даъвогарлар 2018 йил 7 ноябрига қадар рўйхатга олинган, шу вақтгача фақат амалдаги президент ушбу лавозимни эгаллаш истагини билдирган эди.
Александер Чеферин ташкил этилганига 60 йилдан ошган УЕФАнинг еттинчи президенти саналади. У 2016 йил сентябрь ойидан буён Европа футболига раҳбарлик қилиб келмоқда. Бунга қадар Словения футбол ассоциацияси президенти, УЕФАнинг Ҳуқуқий қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Мавзуга оид
14:42 / 22.12.2023
«Қонуний кузир». Суперлига машмашаларининг навбатдаги босқичи ҳақида
23:25 / 21.12.2023
Суд ФИФА ва УЕФАнинг Суперлигани ўтказишга қўйган тақиқини бекор қилди
10:58 / 09.10.2023
УЕФА Исроилда ўтказилиши режалаштирилган ўйинларни номаълум муддатга кўчирди
08:56 / 28.09.2023